
Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни мультимодал ташувлар бўйича халқаро форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди.
Кенгашнинг кўп томонлама ташаббусларни мувофиқлаштириш ва илгари суришдаги ўрни ҳамда фаол иштироки ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Жорий йилда Будапешт ва Габала шаҳарларида ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитларида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган стратегик таклифларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Оқсоқоллар кенгашининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқларнинг миллий анъаналари, маънавий мероси ва маданий бирлигини сақлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни таклиф этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.