23:44 / 14.01.2017
10 445

Энди Ҳаж ва Умрага илгари бормаганларгина бориши мумкин

Энди Ҳаж ва Умрага илгари бормаганларгина бориши мумкин

2017 йилдан бошлаб Ҳаж ва Умра сафарига бориш тартибига ўзгариш киритилади. Интернет сайтларида тарқалган хабарларга кўра, жорий йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж сафарига илгари ушбу амалларни бажармаган фуқароларни юбориш тартиби жорий этилади. Аввал бу амалларни ўтаган фуқаролар қайта бориша олмайди. Sof.uz бу маълумотни ойдинлаштириш мақсадида “Дин ишлари бўйича қўмита” телефон рақамига қўнғироқ қилди, аммо аниқ жавоб ололмади, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.

Ҳаж ва Умра сафарларини уюштириш тартиби бўйича Ўзбекистоннинг Ички ишлар вазирлиги “Хорижга чиқиш, кириш ва фуқаролик бошқармаси”, Дин ишлар қўмитаси, Мусулмонлар идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари ҳамда Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатлари бошлиқларидан ташкил топган тузилма қарор беради.

Умра — Саудия Арабистонининг Макка ва Мадина шаҳарларига зиёратдир ва бу мусулмонлар учун суннат амали ҳисобланади. Ўзбекистонда йилига икки марта – баҳор ва куз фаслида Умрага сафар уюштирилади. Умрага борувчиларни рўйхатга олиш ишлари йилнинг 12 январидан 25 январига қадар давом этади. Уларнинг биринчи гуруҳи келаси ой ўрталаридан Саудия Арабистонига йўл олишади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди Ҳаж ва Умрага илгари бормаганларгина бориши мумкин