Шавкат Мирзиёев мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида ҳукумат фаолиятини танқид остига олди.
Жумладан, Президент Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплексининг раҳбари Рустам Азимов фаолиятидаги камчиликларни санаб ўтди.
“Кадрлар билан ишлаш ҳолатини ҳам танқидий таҳлил қилиш зарур. Ўйлайманки, молия органларининг бутун тизимидаги раҳбар ва ходимларни аттестациядан ўтказиш керак.
Ҳақиқий факт шундан иборатки, агар Р.Азимовда ана шу жиддий камчилик ва муаммоларни кўриш хоҳиши бўлганида, уларни кескин бартараф этиш бўйича у зарур ташаббус кўрсатганида, биз бугун иқтисодий ва молиявий соҳаларда бундан ҳам юқорироқ натижаларга эришган бўлар эдик.
Такрор айтаман, фақатгина «ғалаба рапортлари» билан, шунингдек, муаммоларга умуман алоқаси йўқ, ўз орзу-истагидаги мавҳум нарсаларни ҳақиқат деб кўрсатадиган шахслар томонидан тайёрланган ахборотномалар билан чекланиб қолиш мумкин эмас.
Ҳақиқат эса хизмат вазифангизга кўра сиз шахсан жавоб берадиган қуйидаги жиддий муаммоларда ўз аксини топган.
Биринчи – иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари ва инвестиция ресурсларига ўсиб бораётган талабни қаноатлантириш бир-бирига мувофиқ эмас.
Иккинчи – нақд ва нақдсиз шаклдаги ҳисоб-китобларда фарқ мавжудлиги.
Учинчи – ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетларнинг маблағлари етарли эмаслиги. Сиз бу очиқ-ойдин фактларни инкор қилмайсиз, деб ўйлайман. Сиздан реал таклифларни кутаман.
Макроиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи бошқарув органларининг самарали ишлаши ва уларга раҳбарлик қилиш талаб даражасида таъминланмаяпти. Шу муносабат билан шахсан сизга қуйидагилар топширилади:
биринчи – Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ўзининг вазифа ва функцияларини самарали ва тўлиқ ҳажмда бажаряптими? Унинг раҳбарлари Э.Ғаниев ва Ш.Тўлаганов-чи? Бу – принципиал савол. Ушбу вазирликнинг 163 та мутахассис ишлаётган марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари нима билан машғул?
Бош вазирга 10 кун ичида аллақачон ҳал этиш вақти келган ушбу саволлар бўйича таклифлар киритиш юкланади;
иккинчи – Меҳнат вазирлиги ва унинг раҳбари А.Абдуҳакимов фаолияти самарадорлигини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур.
Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан боғлиқ.
Айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама шартномаларни амалга ошириш борасида кўплаб қўшиб ёзиш ҳолатлари бартараф этилмаган.
Ана шу муаммоларга барҳам бериш бутун Макроиқтисодиёт комплекси ва шахсан меҳнат вазирининг биринчи даражали вазифасига айланиши керак”, — деди Президент.
Рустам Азимовга 15 кун муддатда ушбу ишга барча иқтисодий ва молиявий органлар, банк муассасалари ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг ҳудудий бўлинмалари ходимларини, шунингдек, барча бўғиндаги ҳокимлар ўринбосарларини жалб этишни назарда тутадиган, принципиал жиҳатдан янги, таъсирчан механизмни жорий этиш юзасидан аниқ таклифлар киритиш вазифаси топширилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди