23:57 / 16.01.2017
6 422

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорлар ўз ишида камчилиги бўлмаса ҳам, амалдорлар билан «келишиб олишга» мажбур бўлмоқда

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорлар ўз ишида камчилиги бўлмаса ҳам, амалдорлар билан «келишиб олишга» мажбур бўлмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида маъруза билан чиқиш қилди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев тегишли тузилма ва ҳокимликларнинг жиддий ва кундалик эътиборини талаб қиладиган яна бир муҳим йўналиш борлигини, бу – хусусий мулк ва тадбиркорликни янада ривожлантириш ва уларнинг таъсирчан ҳимоясини таъминлаш эканлигини айтиб ўтди.

«Тадбиркорлар билан шахсан учрашишга сизларга нима халақит беради? Албатта, бу учрашувларда сизларга ёқмайдиган саволлар берилиши табиий.

Тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувларда шахсан ўзим шунга қаттиқ ишонч ҳосил қилдимки, бундай саволларни беришга уларнинг тўлиқ ва қонуний ҳуқуқи бор.

Бу ҳуқуқни улар турли маълумотнома, рухсатнома ва сертификатлар, кредит олишда неча кунлар навбатда туриш, ноқонуний текширувлар, бой берилган иқтисодий ва молиявий фойда ҳисобидан қўлга киритган.

Шу билан бирга, тадбиркорларнинг кўпчилиги ҳақиқий фуқаролик позициясида туриб, етим болалар ва ночор оилаларга, маҳаллалар ва ижтимоий соҳа муассасаларига беғараз ёрдам бермоқда.

Бунинг эвазига улар нима оляпти? Биринчиси – фақат қўрқув, яна текширишни ва сиқувга олишни бошлашади, эркин меҳнат қилишга, оиламни, бола-чақамни боқишга яна имконият бермайди, деган қўрқув. Шу сабабли улар ўз ишида камчилиги ва қонунбузарлик ҳолати бўлмаса ҳам турли даражадаги амалдорлар билан ‘келишиб олишга’ мажбур бўлмоқда», — деди Президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорлар ўз ишида камчилиги бўлмаса ҳам, амалдорлар билан «келишиб олишга» мажбур бўлмоқда