
Ўзбекистонда ишбилармонлар учун яна бир катта қулайлик яратилди. 2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада очиш” тизими амалиётга жорий этилмоқда. Бу янгилик орқали тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш анча тезлашади ва кераксиз оворагарчиликлар бартараф этилади.
Янги тартибга кўра, фуқаро бизнесини расмийлаштиришга мурожаат қилган пайтнинг ўзида қуйидаги ишлар бир вақтнинг ўзида автоматик амалга оширилади:
— электрон рақамли имзо шакллантирилади;
— банк томонидан ҳисоб рақами очиб берилади;
— истакка кўра ижара шартномаси тўғридан-тўғри расмийлаштирилади;
— касса аппарати солиқ хизматида автоматик рўйхатдан ўтказилади;
— тегишли давлат идораларига зарур хабарномалар юборилади.
Энг қизиғи — ҳозирги 7 кунлик жараён энди атиги 15 дақиқага туширилади. Бу бизнес бошлашни режалаштираётганлар учун катта имконият ва вақт тежаш демакдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.