Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб, 2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди (илгари бу кўрсаткич 5200 нафар эди). Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси истиқлолга эришган кундан бошлаб инсон ҳуқуқларини кафолатлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари ҳукуматимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.
Мустақиллик йилларида республика фуқароларига муқаддас шаҳарларни зиёрат қилиш учун қулай шароитлар яратилди. Истиқлолгача саноқли кишилар муборак зиёратларга бориш бахтига муяссар бўлган бўлсалар, мустақиллик йилларида минглаб фуқароларимиз умра ва ҳаж сафарларига боришга муваффақ бўлмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, ислом дини таълимотларига кўра ҳар бир инсонга умрида бир марта ҳаж зиёратини амалга ошириш (ҳаж сафари давомида умра зиёрати ҳам бажарилади) фарз қилинган. Бунда албатта унинг соғлом ва иқтисодий жиҳатдан яхши таъминланган бўлиши белгиланган. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам Арабистон ярим оролида яшаган бўлсаларда умрларида бир марта ҳаж амалини бажарганликлари тарихдан маълум. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди