21:48 / 17.01.2017
7 584

"Қора маклерлар"га қарши курашиш чоралари белгиланди

"Қора маклерлар"га қарши курашиш чоралари белгиланди

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқотлар Маркази томонидан Ўзбекистон ва хорижий давлатлар кўчмас мулк бозорига бағишланган монография чоп этилди, деб хабар беради "Uz24.uz" сайти.

Монографияда кўчмас мулк бозорининг бугунги кундаги аҳволи чуқур таҳлил қилинган ҳолда, унинг назарий ва амалий томонлари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш, бозор муносабатларининг ушбу соҳасини фаолият кўрсатиш механизмини янада такомиллаштириш бўйича концептуал таклифлар келтирилган.

Муаллифлар соҳада мавжуд бўлган муаммолар орасида унинг фақат давлат томонидан назорат қилиниши, мавжуд бўлган ерларнинг аксарияти давлат тасарруфида қолаётгани ва риэлторлар уюшмалари соҳада ҳеч қандай рол ўйнамаётгани ҳақида айтиб ўтишган.

Шунингдек, илмий ишда вилоятлар ва пойтахтда кўчмас мулк бозорининг турлича ривожлангани ва кўчмас мулкни суғурталаш хизматлари соҳасининг суст ривожи ҳам айтиб ўтилган.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, кўчмас мулк бозорида “қора маклерлар” ҳам ўзларининг салбий ролини ўйнамоқда. Илмий ишда айтилишига кўра, айнан шундай рўйхатдан ўтмаган “қора маклерлар” кўчмас мулк бозорининг катта қисмини назорат қилмоқда. Турли рухсатномалар ва расмий ишлаш ҳуқуқига эга бўлмаган “қора маклерлар” қонуний ишлаётган риэлторлар билан ёнма-ён фаолият кўрсатмоқда.

Олимлар фикрига кўра, бундай ноқонуний фаолият билан курашиш учун лицензиясиз ишлаган риэлторларга жарима миқдорини ошириш, турли комиссиялар текшируви ташкил қилиш, намунали шартномалар ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш ҳамда Риэлторлар Ассоциацияси томонидан назоратни кучайтириш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Қора маклерлар"га қарши курашиш чоралари белгиланди