Ўзбекистон Республикаси Ҳаж делегацияси бугун 18 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетди. Ушбу сафар 7 кун давом этади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Солиҳ Бантин таклифига асосан, «Ҳаж–2017» мавсумининг ташкилий ишларини келишиб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов – делегация раҳбари ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги делегация бугун Жидда шаҳрига етиб боради.
Шунингдек, уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот котиби Жалолиддин Нуриддинов ва Тошкент ислом университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Ҳамидбек Ҳасанов ҳамроҳлик қилишмоқда.
Сафар давомида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси ва Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги ва мутасадди ташкилотлар ўртасида «Ҳаж–2017» мавсумининг ташкилий ишлари ўзаро кўриб чиқилади. Шу мақсадда Маккаи мукаррама, Мадинаи мунаввара ва Жидда шаҳарларида жорий йил ҳаж мавсумида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат қилувчи идоралар ва муассасалар раҳбарлари билан келишиб олинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди