Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 январь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллерни қабул қилди.
Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Жаҳон банки ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
Бугунги кунда ўзаро ҳамкорлик электр-энергетика, ирригация ва коммунал тармоқларни модернизация қилиш, сув таъминоти, ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш йўналишларида Жаҳон банкининг 2,8 миллиард доллар маблағи жалб этилган 33 қўшма лойиҳани ўз ичига олади.
“Толимаржон ИЭС – “Сўғдиёна” ПС” юқори вольтли линиясини қуриш, Бухоро ва Самарқанд шаҳарлари сув таъминоти, канализация тизимларини реконструкция қилиш, Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқариш, Ангрен – Поп темир йўлини электрлаштириш, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва мева-сабзавотчиликни ривожлантириш каби кўплаб соҳаларда лойиҳалар, жумладан, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларидаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар амалга оширилди ва амалга оширилмоқда.
Ўтган йили қабул қилинган 2020 йилгача ҳамкорлик қўшма дастурига 27 муҳим лойиҳа киритилган, унинг умумий қиймати 4 миллиард доллардан иборат, шундан 3 миллиард доллари Жаҳон банки кредитларидир.
Жаҳон банки вице-президенти Ўзбекистонда кичик бизнесни жадал ривожлантириш, қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилаш бўйича яқинда қабул қилинган чора-тадбирлар ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари хусусида фикр алмашилди, шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди.
Жаҳон банки вице-президенти С.Мюллернинг ташрифи дастуридан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида маъруза ўқиш, ушбу олий таълим муассасаси профессор ва ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашув ҳам ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди