Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, у ердаги вазият билан яқиндан танишди ва халқ вакиллари билан мулоқотда бўлди, деб ёзади Кун.уз сайти.
Давлат раҳбари ўз ташрифи давомида Хўжайли туманидаги агросаноат марказида бўлди. Комплекс ишга тушиши билан бу ерда иссиқхона, мева-сабзавотларни сақлаш, қайта ишлаш мажмуалари, музлатгичлар пайдо бўлиши қайд этилди. 11 гектар ҳудудни эгаллайдиган мазкур мажмуа Қорақалпоғистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Шу ернинг ўзида Хўжайли туманида турар-жой инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама этилди. Давлатимиз раҳбари одамлар бошланган ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилиши учун жорий йил якунигача 40 кўп қаватли турар-жой биноси барпо этиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берди.
Президентимиз шунингдек тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан ҳам учрашиб, улар билан яқиндан мулоқотда бўлди.
"Хўжайли Қорақалпоғистонда саноати ривожланаётган энг катта туман. Бироқ шунча тадбиркор туриб, туманда марказ йўқ, мактабларни ҳам кўрдим, меҳрибонлик уйининг аҳволини қаранглар. Сизлар ташаббусни қўлга олиб ишласангиз, бу нарсалар бўлади. Агар биз "бўлаверади" деб яшасак, мен вазиятни ўзгартира олмайман.
Сизлар уйғонишингиз керак, сизлар одамларнинг ишсизлигини ҳал қиладиган ташкилот ва ишбилармонсизлар, шахсан менинг умидим сизлар. Кеча-ю кундуз ишониб яшашингиз керак. Буни орқага қайтариш мумкин эмас.
Бизнинг энг катта имкониятимиз - бағри кенг, меҳнаткаш халқимиз бор. Уларга салгина шароит яратиб берсангиз бас. Одамларни дунёқараши ўзгариши керак. Қачон ўзгаради? Манфаатдор бўлса, даромад топса, ишчи жойи бўлса ўзгаради", - дея таъкидлади давлатимиз раҳбари. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди