4 793
Ўзбекистон Президенти Шуманай туманида 2-3 йилда кескин ўзгаришлар бўлишини таъкидлади
Шуманай тумани Қорақалпоғистоннинг энг олис туманларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудга ташрифи чоғида ушбу туманда бўлиб, уни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича олиб борилаётган жараёнлар билан танишди. Президентимиз иштирокида кичик бизнес субъектлари вакиллари, фермерлар билан бўлиб ўтган мулоқотда ҳам тадбиркорликни ривожлантириш мавзуси давом эттирилди, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Қорақалпоғистоннинг ҳамма туманларига кўп келаману, лекин Шуманайга кўпроқ келганим - ҳақиқат. Нега десангиз, Шуманай марказимиздан узоқроқ, шароити ҳам оғирроқ. Тизим ва режаларимиз натижасида мана Шуманайда ҳам ўзгаришлар бўляпти, ҳақиқатда сезиляпти. Агар эртанги кунимизни тасаввур қиламиз десак, Шўманайда ҳам тадбиркорликни қўллаб-қувватласак, туманимизда ҳамма соҳалар бўйича ўзгаришлар бўлади. Нега десангиз, тадбиркор ҳам ўзини боқади, ҳам халқни боқади, ҳам давлатга мададкор бўлади.
Мен "Тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади", деб бежиз айтмадим. Нима учун халқ қабулхоналарини йўлга қўйдик? Одамлар билан мулоқот қилиш учун. Нима учун халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили деб эълон қилдик? Чунки агар биз халқ билан мулоқот қилмасак, уларнинг манфаатини била олмаймиз.
Сизлар - келажагимиз заминисизлар. Бу бировга ёқадими, ёқмайдими, болаларингиз, дўстларингиздан сиқиб, пулларингизни қўйиб, ҳам ўзларингиз, ҳам тумандаги одамларга ишчи ўринлар яратганингизнинг ўзи - улуғ иш. Прокурорлар, ички ишлар ходимлари, солиқчилар - булар ҳаммаси сизларга хизмат қилади. Сизларнинг йўлингиздаги тўсиқларни йўқ қилсак, буни кўриб ёшларимиз ҳам сизларга эргашади.
Тадбиркор одам тадбиркор бўлмаган одамга нисбатан яхши яшайди. Сизлар дунёда нималар рўй бераётганига бефарқ одам эмассизлар, шунинг учун натижага эришяпсизлар. Шу муносабат билан ҳаммангизга раҳмат демоқчиман. Келажакка ишониб-инониб, орқага қарамай, ишлашингиз керак - мана шундай вақт келди.
Шуманай туманида Худо хоҳласа, 2-3 йилда кескин ўзгариш бўлади. Бугунги эришган марра эртага марра эмас. Катта-катта марраларни кўзлаш керак, катта лойиҳалар устида ишлаш керак. Сиз тадбиркорлар бирлашиб, ўзингизнинг Шуманай тумани тақдирига бефарқ бўлмасдан ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсангиз - ана шунда натижа бўлади. Ҳаммангизга мана шундай астойидил ишга киришганингиз учун миннатдорчилик билдириб, оилавий тинчлик, сихат-саломатлик, нимаики ниятларингиз бўлса, барчаси амалга ошишини тилайман", - дея ўз сўзларига якун ясади давлатимиз раҳбари. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди