00:00 / 23.01.2017
7 475

Мирзиёев Рустам Азимовга учта муҳим топшириқ берди

Мирзиёев Рустам Азимовга учта муҳим топшириқ берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюргани ҳақида аввал хабар қилинган эди. Давлат раҳбари ташрифи доирасида республика халқ вакиллари ва фаоллари билан учрашди. Унда қатор долзарб масалалар ва муаммолар муҳокама қилинди, ошкора фикр алмашилди, керакли топшириқлар берилди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

Шунингдек, йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслар бўйича раҳбарларининг мазкур минтақани ўрганиш бўйича ахборотлари тингланди. Хусусан, Бош вазир ўринбосари Рустам Азимов(Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти комплексига масъул)нинг

маълум қилишича, Президентнинг сайловолди кампанияси чоғида билдирган таклиф ва кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда, мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, Марказий банк ва тижорат банклари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон республикасининг ҳар бир шаҳар ва туманларида аҳволни ўрганиб, икки йиллик дастур ишлаб чиқилган.

Азимовга кўра, 2017-2018 йилларга мўлжалланган ушбу дастур доирасида 2 трлн 417 млрд сўмлик 3 255та лойиҳани амалга ошириш, банклар томонидан мазкур лойиҳалар учун 1 трлн сўм кредит ажратиш белгиланган. Шундан 2017 йилнинг ўзида жами 2 197та лойиҳани амалга ошириш тасдиқланган, деб қайд этган Рустам Азимов. Бу лойиҳаларнинг умумий қиймати 1 трлн 257 млрд сўмни ташкил этса, 780 млрд сўми банк кредитлари ҳисобланади.

“Биз мутахассислар ва экспертлар билан келиб, тадбиркорлар, маҳаллий халқ билан учрашганимизда, аниқ хулоса қилдикки, ҳамма иш пастда. Мана шу дастурда ҳам, дастлабки ҳисоб-китоб 400 млрд (сўм) эди. Аммо, банк вакиллари, ходимлар келиб, хонадонма-хонадон юрилгандан сўнг, 400 млрд сўмлик дастур 1 трлн 257 млрд сўмга айланди. Бу дегани, дастур қиймати 3 баравар ошди”, - деган Бош вазир ўринбосари.

Шу ўринда, Президент Шавкат Мирзиёев, ўз фикрини билдирар экан, Рустам Азимовга махсус топшириқ берган. Унга кўра, қишлоқда яшаган ҳамма хонадон, умуман, республика бўйича ва Қорақалпоғистонда ҳар бир оила камида 100та товуқ боқишни йўлга қўйиши керак. Шу билан бирга, шошмасдан, халқни тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш ва ишонтириш лозим.

“Албатта, банкирлар юраяпти уйга кириб, лекин ҳамма одамни ҳали ўргата олмаяпмиз. Номига кириб чиққанлар жуда кўп. Юзта товуқ боқсанг қанча бўлади?, эчкичилик қилсанг қанча бўлади?, бошқа нарса..., ҳамма йўли бўйича телевизорда реклама қилиш керак, ролик қилиш керак. Одамларни ишонтириш керак, ишонтириш осон эмас”, - деган Давлатимиз раҳбари. У ўз фикрини давом эттирар экан, одамларнинг ўзлари ҳам яхши яшашни хоҳлаши кераклигини, ҳукумат буни кафолатлаши лозимлигини уқдирган. Мирзиёевнинг айтишича, ҳар ойда маълум бир фоиз фуқароларни янгича ишлашга ўргатиб олинса, бир йилда камида 50 фоиз аҳолини ишонтириб олса бўлади, мана шу айтилган масалалар бажарилмаса, ҳеч қачон ўзгариш бўлмайди.

“Бу йил келажакка жуда катта замин қўядиган йилимиз. Шунинг учун, Қорақалпоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали фармацевтика, электротехника, пардозлаш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш учун, уларни 5 йил муддатга мол-мулк, ер, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмалар солиқларидан ҳамда республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлардан озод этадиган қарор чиқарамиз. Бу Қорақалпоғистон тадбиркори учун жуда катта мадад бўлади”, - деган Мирзиёев.

Бундан ташқари, “Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган ва ўзлари ишлаб чиққан маҳсулотларни экспорт қилувчи корхоналар экспортдан тушган валютанинг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод қилинади, бу жуда катта имкониятдир”, - дея таъкидлаган Давлатимиз раҳбари.

Унинг айтишича, бугунги кунда, давлатдан катта маблағ олиниб, тадбиркорларга берилаяпти, аммо, аҳоли тадбиркорликка ўргатилса, 5-6 йилдан сўнг, тадбиркорнинг ўзи беради.

“Тадбиркор халқни боқиб олса бўлди, бизга. Биз пулни банкда нима учун йиғамиз ўзи?”, - дея савол билан мурожаат қилган Мирзиёев.

Президентимиз учинчи масалага ҳам тўхталиб, “Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган корхона ўз маҳсулотини экспорт қилишда республикадаги транспорт корхоналари орқали давлат чегарасигача етказишда тўловларни республика тарифлари асосида амалга ошириш”га рухсат бериш транспорт харажатлари 70 фоизга арзонлашишини таъминлаши, бу эса, тадбиркорга жуда катта амалий ёрдам бўлишини таъкидлаган.

Шунга биноан, Давлат раҳбари Рустам Азимовга юқоридаги учта масала юзасидан қарор лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мирзиёев Рустам Азимовга учта муҳим топшириқ берди