
Республикада фаолият юритаётган банклардан бирининг Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги бошқарувчиси бир қатор жиноятларда айбланиб маҳкамага тортилди.
“Ҳуқуқ” нашрининг билдиришича, исми ошкор этилмаган банк мансабдори ўнлаб фуқаролар томонидан омонат сифатида банкка топширилган 152 миллион сўм маблағни ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан ўзлаштирган.
“Катта миқдордаги текин пуллар жиғилдонига мойдек ёқаётган бошқарувчи” кредит тўлови сифатида топширилган миллионлаб маблағни ҳам талон-тарож қилган. Бундан ташқари, мансабдор банк хазинасида сақланаётган 362 миллион сўм ва 63,5 минг АҚШ долларини қопларга жойлаб олиб чиқиб кетган. Банк бошқарувчиси амалга оширган жиноятларни узоқ давом эттириш мумкин”, деб ёзади газета.
Мазкур банк бошқарувчиси суд томонидан 7 йил муддатга озодликдан ҳамда 3 йил раҳбарлик лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар