date

Стратегик ҳамкорлик: Комил Алламжонов ПАнинг АҚШдаги вакили бўлди!

Стратегик ҳамкорлик: Комил Алламжонов ПАнинг АҚШдаги вакили бўлди!

Комил Исмоилович Алламжонов муҳим лавозим — Маслаҳатчи-ваколатли намоянда, яъни Президент Администрациясининг АҚШдаги ваколатли намояндаси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармойишга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг кўрсатмаси қабул қилинди. Комил Алламжонов жорий йил июнь ойидан буён жамоатчилик асосидаги мустақил маслаҳатчи лавозимидаги фаолиятини ҳам параллел равишда давом эттиради.

Янги кенгаш билан бевосита алоқа

Бу тайинлов жорий йил ноябрь ойида президент фармонига мувофиқ тузилган Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши билан бевосита боғлиқ. Кенгаш стратегик бизнес ташаббусларини мувофиқлаштириш, йирик инвестиция ва савдо лойиҳаларини ривожлантириш ва назорат қилиш билан шуғулланади. Кенгашга Ўзбекистон томонидан Саида Мирзиёева, Америка томонидан эса АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор биргаликда бошқариб боради.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча Маслаҳатчи элчи – Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозими киритилиши белгиланди. Янги лавозим эгаси ўз фаолиятида ПА раҳбарига масъул ва Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари фаолиятини икки томонлама муносабатларни ривожлантириш қисмида кўмаклашишга жавобгардир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Стратегик ҳамкорлик: Комил Алламжонов ПАнинг АҚШдаги вакили бўлди!