Ўзбекистонда 3 та янги телеканал иш бошлаш арафасида

Ўзбекистонда 3 та янги телеканал иш бошлаш арафасида
Ўзбекистонда 3 та янги телеканал иш бошлаш арафасида

Тез орада Ўзбекистонда 3 та янги телеканал фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси Фирдавс Абдуҳолиқов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси” лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган медиа-ҳафталик очилиш маросимида сўзга чиққан Фирдавс Абдуҳолиқов “Zo’r TV”, “Futbol TV”, “Karavan TV” телеканаллари иш бошлаш арафасида турганини айтди.

Телеканаллар эфири юқори сифатли HD форматда бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар