date

IX асргача излаб топиш: Ўзбекистонда «Шажара» тизими қачон ишга тушади?

IX асргача излаб топиш: Ўзбекистонда «Шажара» тизими қачон ишга тушади?

Ўзбекистонда фуқароларнинг оилавий тарихи ва авлодлар занжирини аниқлаш бўйича имкониятлар янада кенгаймоқда. Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан мамлакатда «Шажара» ахборот тизими тўлиқ ишга туширилади. Ушбу янги платформа фуқароларга ўз шажарасини электрон тарзда шакллантириш, тарихий манбалар ва илмий маълумотларга суянган ҳолда аниқ ва тўлиқ авлодлар тармоғини кўриш имконини беради.

Тизимнинг асосий мақсади — одамлар өз авлодлари ҳақидаги маълумотларни тартибли, ишончли ва қулай электрон манба орқали олишини таъминлаш. «Шажара» ахборот тизими тарихий архивлар, оилавий ҳужжатлар ва замонавий ДНК маълумотларини бирлаштирган ҳолда фуқароларга кенг қамровли хизмат кўрсатади.

Президент фармонида таъкидланишича, янги сервис орқали қуйидаги имкониятлар яратилади:

  • ФҲДЁнинг ягона электрон архиви, давлат архивлари ва идоравий архивларда сақланаётган ҳужжатлар асосида шажара маълумотларини тузиш;

  • Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказидаги ДНК маълумотлари орқали фуқароларнинг этник келиб чиқишини аниқлаш.

Бу фуқароларга нафақат ўз авлодларининг исм-шарифлари ёки қариндошлик даражасини билиш, балки уларнинг тарихий илдизларини, этник мансублигини ва авлод тармоғининг қай йўналишдан келиб чиққанини ҳам англаш имконини беради.

Оила шажарасини шакллантириш хизмати давлат хизматлари марказлари ва my.gov.uz портали орқали уч асосий тарихий давр бўйича тақдим этилади:

  1. IX асрдан 1917 йилгача — қадимий манбалар ва архив ҳужжатларига асосланган маълумотлар;

  2. 1918–1945 йиллар — тарихий ўзгаришлар кўп бўлган давр бўйича архив маълумотлари;

  3. 1946 йилдан ҳозирги кунгача — замонавий маълумотлар ва рақамлаштирилган манбалар асосида.

Мазкур тизим жорий этилиши билан фуқаролар ўз оила тарихига кўпроқ қизиқиш билдиради, аждодларининг йўлини янада чуқурроқ ўрганиш имконига эга бўлади. Бу нафақат шахсий маънавий эҳтиёжни қондиради, балки миллат тарихини сақлаш ва авлодлар хотирасини асрашда ҳам муҳим қадам ҳисобланади.

Кутилаётган «Шажара» тизими нафақат Ўзбекистонда, балки минтақада ҳам авлодлар тарихини электрон шаклда сақлаш ва тартибга солиш бўйича энг илғор платформалардан бирига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » IX асргача излаб топиш: Ўзбекистонда «Шажара» тизими қачон ишга тушади?