Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси Family сув ишлаб чиқарувчисига Nestlé товар белгиларига ўхшаш бўлган график элементлардан фойдаланишни тўхтатиш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, «Нестле» компанияси ўзининг интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида 2016 йилнинг 26 апрель куни Тошкент шаҳри хўжалик судига Family бренди остида сув ишлаб чиқарувчи Family Group ҚК компанияси устидан ариза юборди.
Тошкент шаҳри хўжалик суди 2016 йилнинг 24 май куни «Нестле» компанияси аризасини қаноатлантирди. Family Group эса суд қарорига қўшилмай, биринчи инстанция суди қарорини бекор қилиш тўғрисида кассация шикоятини юборди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди кассация инстанциясининг 2017 йил 9 январдаги қарори билан Тошкент шаҳри хўжалик судининг 2016 йил 24 майдаги қарори ўзгартиришсиз қолдирилди ҳамда Family Group ҚКнинг кассация шикояти қаноатлантирилмади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди