
Журналистлар «Одамлар газета, китоб ўқимай қўйди»-деб кўп ёзадилар. Тошкентдаги автобус ҳайдовчилардан бири буни аксини исботлади.
Яъни, автобус ҳайдовчиси одамлар билан тўла автобусни бошқара туриб газета ўқиб борган. Орада чипта сотувчиси билан ўқиган мавзусини муҳокама қилишга ҳам улгурган.
Мутолаа завқига ўч ҳайдовчининг бу қилмиши йўловчи томонидан видеога туширилиб, интернетга жойлаштирилган. Бу лавҳа ҳозирги кунда интернетда оммалашишга ҳам улгурди. Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчиларнинг рулда газета ўқиши, тамаки чекиши ва сўкиниб гапириши кенг муҳокама этилмоқда.
Бу воқеага нисбатан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ нинг мутасадди раҳбарлари тегишли қонуний чора кўради деган умиддамиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар