22:34 / 25.01.2017
10 486

Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақида китоб чиқди

Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақида китоб чиқди

Бадиий асар асосида 1999 йилнинг феврал ойида Тошкентда бўлиб ўтган воқеалар ётади. Ўшанда ваҳобий-террорчилар Ўзбекистон президенти, ҳукуматига ва ҳуқуқни сақлаш органларига қарши тажовуз қилишган эди.

Бугун Тошкентда ёзувчи Акбар Мирзонинг “Суиқасд” асари тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Янги китоб Ўзбекистон Биринчи президенти туғилган куни арафасида тақдим қилинмоқда. Китобда Ислом Каримов оғир синовдан мардонавор ўтган давлат раҳбари сифатида тасвирланган. Шунингдек, жиноятчиларни фош қилишда иштирок этган ҳуқуқни сақлаш органларининг тезкор ва аниқ ҳаракатлари ҳақида ҳам ҳикоя қилинган.

“Бу асар ёш ва истиқболли ёзувчи Акбар Мирзонинг олдин чоп этилган, Наманган ва Андижон воқеалари акс эттирилган, "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг давоми бўлиб, у мустақил Ўзбекистон босиб ўтган мураккаб йўлни тасвирлайди. Асарда Ўзбекистон Биринчи президенти фаолияти ҳақида бадиий нақлда ҳикоя қилиб берилган”, — деб изоҳ берди Ўзбекистон ёзувчилар иттифоқи аъзоси Ҳабиб Темиров.

Эслатиб ўтамиз, 1999 йилнинг 16 февралида ваҳобий-террорчилари Тошкентнинг 6 жойида портлашлар уюштирган эди. Ўшанда Ўзбекистон раҳбарияти, муҳим давлат бошқарув органлари террорчилар нишонига айланган эди.

Террорчилар Вазирлар Маҳкамаси биносининг “V“ шаклидаги устуни олдида бомба ўрнатилган автомобил портлатиб юборишади. Айнан шу вақтда Вазирлар маҳкамасининг кенгаши ўтказилиши ва унда президент ҳам иштирок этиши режалаштирилган бўлади.

Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида, 78 ёшида вафот этди. 30 январ Ислом Каримов туғилган куни. Айни дамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ушбу кунни муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ислом Каримовга уюштирилган суиқасд ҳақида китоб чиқди