
Тошкент шаҳри. 27 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар