Тошкент шаҳрида биринчи ярим йиллик якунига қадар маршруткалар учун йўл ҳақи сифатида жетонлар жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси бошқарув раиси Отабек Содиқов бугун, 25 январь куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтказилган Матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Қалампир.уз сайти.
Хабарингиз бор, 2013 йил 1 мартдан Тошкент шаҳрида автобуслар учун йўл ҳақи сифатида жетонлар жорий этилганди. Айни вақтда бундай жетонлар аҳоли ўртасида кенг фойдаланилади. Жетонларни махсус пунктлар орқали пластик карточкага ҳам сотиб олиш мумкинлиги аҳоли учун янада қулайлик яратмоқда. Эндиликда бу амалиёт маршруткаларда ҳам синаб кўрилиши мўлжалланмоқда.
“Биз иложи борича нақд пулсиз йўл кира тўлаш амалиётини жорий этмоқдамиз. Бунинг учун шаҳарда 91 та жетон сотиладиган махсус пунктлар ташкил этилди. Энди эса шундай жетонларни маршруткалар учун ҳам жорий этишни мўлжаллаяпмиз. Шуни таъкидлаш керакки, маршруткалар учун йўл ҳақи турлича. Шу сабаб ҳам биз минг, 1,5 минг ва 2 минг сўмлик жетонларни жорий этмоқчимиз”, дейди Отабек Содиқов.
Йўл ҳақи ва жетонлар қиймати ўртасидаги фарқни нақд пул орқали йўловчи ва ҳайдовчи ўзаро келишган ҳолда амалга ошириши мумкин. Жетонлар “Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги барча маршруткалар учун амал қилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди