22:56 / 27.01.2017
9 318

Ҳафта шов-шуви: Қамчиқ довонида поезд ағдарилди

Ҳафта шов-шуви: Қамчиқ довонида поезд ағдарилди

Ҳафта бошида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот-хизмати Тошкент-Андижон-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи поезди қатнови вақтинча тўхтатилганини хабар қилган эди. Шу бугунга келиб, маҳаллий ОАВ ва интернетда тарқалаётган фотосуратлар «танаффус»га темир йўл поезди ҳалокати сабаб бўлганлигини билдирмоқда.

23-январ куни «Ўзбекистон темир йўллари» Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида қатновчи йўловчи поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар қилган эди.

Компания расмий сайтида берилган хабарда йўловчи поезд қатновига доир турли-миш-мишларга эътибор қаратмаслик сўралган эди. Аммо ушбу воқеага нисбатан жамоатчилик қизиқиши тобора ортиб бормоқда.

Бунга оммавий ахборот воситаларида эълон қилинаётган фотосуратлар ҳам сабаб бўлмоқда. Интернет-сайтлардаги фотосуратларда Қамчиқ довонида поезд вагонлари ағдарилиб ётгани акс этган.

Эслатиб ўтамиз, 23 январ куни РИА Новости «Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфи туфайли А-373 рақамли «Тошкент — Ўш» трассасида қутқарувчилар доимий равишда навбатчилик қилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Шу бугунга келиб, нашр, 23-январ куни Қамчиқ довонида зилзила туфайли кўчки содир бўлгани ва оқибатда «Ўзбекистон темир йўллари» поезди вагонларининг бир қисми ағдарилгани ҳақида хабар қилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмагани ҳақида маълум қилди, деб ёзади нашр.

Хабарда айтилишича, айни вақтда ҳодиса содир бўлган жойда тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳодиса юзасидан изоҳ олиш учун «Ўзбекистон Темир Йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати билан боғландик. Матбуот-хизмати вакили поезд ағдарилгани ҳақидаги гап-сўзлар миш-миш эканлигини маълум қилди.

Манба: Diydoraziz.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳафта шов-шуви: Қамчиқ довонида поезд ағдарилди