00:00 / 28.01.2017
7 629

Тошкент-Андижон-Тошкент поезди қайси санадан бошлаб қатнай бошлаши маълум бўлди

Тошкент-Андижон-Тошкент поезди қайси санадан бошлаб қатнай бошлаши маълум бўлди

Тошкент — Андижон — Тошкент поезди 1 февралдан яна қатнай бошлаши мумкин, деб маълум қилди "Ўзбекистон темир йўллари" маълумот хизматига таяниб Спутник агентлиги.

Компания ходимининг айтишича, ҳозирда Фарғона водийсига олиб борувчи темир йўли "техник сабабларга кўра" ёпилган.

"Биринчи поезд 1 февралдан қатнаши мумкин. Бироқ бу аниқ муддат эмас. Плацкарт вагонларга билет 70 минг, "эконом" билет эса 46 минг сўмни ташкил этади", — деган компания вакили.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ айрим ОАВларда Қамчиқ довонида ҳалокат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Лекин Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси бу ҳақда журналистларга ҳеч қандай маълумот бермади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент-Андижон-Тошкент поезди қайси санадан бошлаб қатнай бошлаши маълум бўлди