Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 январ куни Хоразм вилоятига уюштирган сафари давомида "Хива наслли парранда" масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилиши режалаштирилган паррандачилик маркази лойиҳаси билан танишди, деб хабар қилади Спутник агентлиги.
Корхонада Италия ва Хитой ускуналари асосида йилига 51 миллион дона тухум, 1 миллион 40 минг дона жўжа етиштириш мўлжалланмоқда.
"Бу ҳар бир хонадонга 100 тадан жўжа тарқатиш, аҳоли фаровонлигини ошириш имконини беради. Корхонада 50 иш ўрни яратилади", — дейилади хабарда.
Учрашув давомида етти хазинанинг бири сифатида тилга олинадиган паррандачилик ва балиқчилик бўйича ишга солинмаган имкониятлар кўплиги, бу тармоқлар аҳолини гўшт ва тухум билан таъминлаш, оилаларга даромад манбаи яратишда муҳим ўрин тутиши таъкидланган.
Агрофирмалар ташкил этиш орқали бу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам мумкинлиги қайд этилган.
Мирзиёев шунингдек Хива тумани Чодра қишлоғида Хурсанд Мадримов ва Оллаберган Раҳимов хонадонларига кириб, уларнинг турмуш шароити, даромадлари билан қизиққан. Яшовчилар билан суҳбатда томорқадан самарали фойдаланиш, лимон, ёнғоқ, анор, анжир каби сердаромад экинлар экиш зарурлиги ҳақида сўз борган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”