Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятидаги Халқ қабулхонасини бориб кўрди. Ҳар бир мурожаатни назоратга олиш ва ҳал этиш, фуқаролар учун қулайликларни янада ошириш юзасидан кўрсатмалар берди, деб хабар беради "Дийдоразиз".
Президентимиз Урганч шаҳрида ташкил этиладиган саноат корхоналари лойиҳалари билан танишди.
“Мем гилан” хорижий корхонасида инфузион қоришмалар, ампулалар, таблетка ва капсулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Умумий қиймати 29 миллиард сўмлик ушбу лойиҳа натижасида 200 га яқин иш ўрни яратилади. Ҳудудда бундай фармацевтика корхонаси йўқлиги боис янги қувват дори воситалари нархини арзонлаштиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, йилига 3,8 миллион долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.
“Урганч махсус транс” масъулияти чекланган жамияти Миллий банк кўмагида маиший чиқиндини қайта ишлаш лойиҳасига киришган. Корхонада Хитой технологияси асосида йилига 250 минг тонна чиқиндини йиғиш, саралаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилади. Бу шаҳар озодалиги, аҳоли саломатлигини сақлаш ва бандликни оширишда муҳим омил бўлади.
“Ург-текс” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга ошириладиган яна бир лойиҳа ип-калава ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Корхона Германия ва Туркия ускуналари асосида йилига 4 минг тонна маҳсулот тайёрлаш, 200 иш ўрни яратиш имконини беради. Ҳар йили 6,5 миллион долларлик товар экспорт қилиш мўлжалланмоқда.
Давлатимиз раҳбари бундай корхоналарни мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Дорихоналар раҳбарлари ва вакиллари билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев хоразмликлар билан сайловолди учрашувида 2017 йилда Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш, машҳур ҳофиз номи билан аталадиган замонавий ижод маркази ва унинг таркибида гўзал боғ ташкил этишни таклиф қилган эди.
Президентимиз мазкур ижод маркази қурилиш участкасини бориб кўрди. Бу ерда Комилжон Отаниёзов ҳайкалини барпо этиш, истеъдодли ёшларнинг адабиёт ва санъат, кино, фотография сирларини ўрганишини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Урганч шаҳридаги 11-болалар мусиқа ва санъат мактабида меҳнат фахрийлари, санъат ва адабиёт намояндалари билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш, одамларнинг дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, аҳоли турмуш даражасини янада ошириш ҳақида сўз борди.
Учрашув қатнашчилари маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратаётган эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи ниҳоясига етди.
[media=https://youtu.be/N6rr-93KDa4] “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди