23:08 / 29.01.2017
7 761

Ш.Мирзиёев: "Бир томондан корхона яратсак-да, иккинчи томондан ёпсак - бунинг нима кераги бор?!"

Ш.Мирзиёев: "Бир томондан корхона яратсак-да, иккинчи томондан ёпсак - бунинг нима кераги бор?!"

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 январь куни жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Хоразм вилоятига ташриф буюрди.

Хоразмда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш бўйича 167,1 миллиард сўмлик 4 лойиҳа амалга оширилиши маълум бўлди. Бу мингдан ортиқ оила, шу жумладан 702 та кам таъминланган, ёш ва кўп фарзандли оилаларни уй-жой билан таъминлаш имконини яратиши қайд этилди, деб ёзади Кун.уз сайти.

"Агар вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бугунги ҳолатига назар ташлайдиган бўлсак, кўпгина соҳалар бўйича мавжуд аҳволни том маънода ташвишли десак, адолатдан бўлади.

2016 йил натижалари бўйича вилоятнинг макроиқтисодий кўрсаткичларида қониқарли эмас. Вилоятда аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот улуши бор-йўғи 4,6 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткич республиканинг ўртача кўрсаткичидан 1,6 баробарга, қўшни Бухородан 1,5 баробарга кам.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми прогнозига нисбатан, 532,7 миллиард сўмга, 94,7 фоизга бажарилган. Саноатда ишлаб чиқариш кўрсаткичи барбод қилинди. Бу борада автосаноат улуши катта бўлди.

2016 йилда вилоятда 345 та саноат корхонаси ташкил этилган бўлса, 221 таси тугатилганини қандай тушуниш мумкин?! Бунинг оқибатида 450 иш ўрни йўқотилган. Вилоятда буни таҳлил қиладиган, бунинг учун жавоб берадиган масъул раҳбар ўзи борми ё йўқми? Бунинг нима кераги бор - бир томондан яратсак, иккинчи томондан ёпсак?!

Бугунги кунда GM Uzbekistan Хоразм филиалида "Дамас" ва "Лабо" автомашиналари учун 448 та 22,5 фоиз бутловчи қисмлар республикадаги ишлаб чиқарувчилар томонидан етказиб берилмоқда. Шунинг 112 таси Хоразмда ишлаб чиқариляпти. Ҳақли савол туғилади - нима учун вилоят корхоналарида бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш жуда сусткашлик билан ривожланмоқда? Бу масалада умуман олганда комплекс тадбирга кирувчи корхона ва ташкилотлар томонидан вилоятда жорий йилда қанча корхона, қачон ва қаерда ишга туширилади деган аниқ савол турибди. Бош вазир ўринбосари Рўзиқулов бу масала ечими бўйича режасини ўз ҳисоботида аниқ ёритиб бериши керак", - деди давлатимиз раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ш.Мирзиёев: "Бир томондан корхона яратсак-да, иккинчи томондан ёпсак - бунинг нима кераги бор?!"