7 482
Шавкат Мирзиёев Оролбўйи минтақаси аҳолисининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича қарорини имзолади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «2017—2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги қарорини имзолади. Қарор матни Lex.UZ порталида келтирилган.
Қарор асосида Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузурида Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади.
Дастурдан мақсад Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатиш бўйича инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали рўёбга чиқаришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш ҳисобланади.
Давлат раҳбари қарори билан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Шуманай, Қонликўл, Тахтакўпир, Хоразм вилоятининг Янгиариқ ва Қўшкўпир туманларида 2027 йил 1 январига қадар (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг бошқа туманларида — 2022 йилгача) саноат соҳасида (автомобилларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларидан ташқари) янги ташкил этилаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан озод қилинди.
Ҳужжатда кўрсатилишича, 2017 йилнинг 1 февралидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган болаларнинг мактабгача таълим муассасаларидаги, айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги таъминоти учун, «Баркамол авлод» марказларидаги, мусиқа ва санъат мактабларидаги машғулотлар учун ота-оналарнинг ҳар ойлик тўлови миқдорлари, шунингдек, аҳолининг маданият ва дам олиш марказларидаги тўлов миқдорлари республика бўйича белгиланганидан 2 баравар кам даражада ўрнатилади.
Бундан ташқари, 2017 йилнинг 1 февралидан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида муҳтож оилаларга, биринчи навбатда, ёлғиз фуқаролар, пенсионерларга, боқувчиси ногирон оилаларга ҳамда бошқа кам таъминланган тоифадаги аҳоли ва оилаларга қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинларининг комиссиялари қарорига биноан тайинланадиган энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда бир марта бериладиган моддий ёрдам шаклидаги ижтимоий нафақанинг янги тури жорий этилади.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш махсус имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди