Тошкент шаҳрига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва пойтахт ички ишлар, солиқ, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан мусодара қилинган 180 минг 880 дона турли хилдаги пиротехника воситаси махсус комиссия иштирокида йўқ қилинди. Бу ҳақда "ЎзА"га таяниб "Кун.уз" хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Тошкент шаҳрида бозорлар, савдо марказлари, кўнгилочар масканлар, ўқув муассасалари сингари жамоат жойларида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича 4 300 га яқин текшириш ва профилактик кўрик ўтказилган.
2016 йил 13 декабрь куни Миробод деҳқон бозорининг Фарғона йўли кўчасидаги Фарғона шохобчасида 10 минг донадан зиёд пиротехника воситаси ўз «харидорлари» қўлига етиб боришининг олди олинган.
Қўшимча қилишларича, 20 декабрь куни Юнусобод туманида ўтказилган шундай тадбирда ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролардан бирининг ёнидан 12 минг 400 дона пиротехника воситаси далилий ашё сифатида олинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”