
Минэнергонинг маълум қилишича, Сирдарё ТЭСда газ турбинаси ротори янгисига алмаштирилмоқда. Ушбу катта ҳажмдаги техник ишлар сабаб станциянинг бир қисми камида бир ой давомида таъмирда бўлади. Бу эса умумий электр етиштириш қувватига муайян даражада таъсир кўрсатмоқда.
Бундан ташқари, қиш мавсумида кун қисқаргани туфайли қуёш электростанцияларининг электр ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли камайган. Шу боис умумий тармоққа тушадиган юк ошмоқда.
Ҳукумат ва мутасадди идоралар аҳолини огоҳлантириб, мамлакат бўйлаб истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолиш мақсадида 17:00–21:00 орасида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкинлигини маълум қилмоқда.
Шунингдек, аҳолидан электрдан тежамкорлик билан фойдаланиш, махсус эълонларни кузатиб бориш ва узилишлар бўлса, хавотирга тушмаслик сўралган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.