
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (Ягона портал)да фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш хизмати йўлга қўйилди.
Ушбу хизматдан жамғариб бориладиган пенсия тизими қатнашувчилари бўлган ҳамда электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитида шахсий идентификацион рақами мавжуд жисмоний шахслар фойдаланиши мумкин.
Хизматдан фойдаланиш учун махсус ҳужжатлар талаб этилмайди. Халқ банки билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур хизмат бепул бўлиб, онлайн тарзда амалга оширилади.
Сўров юборилганда, жавоб хати Ягона портал орқали «фойдаланувчи кабинетига» ва/ёки фойдаланувчи Ягона порталда рўйхатдан ўтишда кўрсатган почта манзилига юборилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар