Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари давлат корхонаси назоратчисидан у йўлга қўйган қоидабузарликларни яшириш учун пул талаб қилган мансабдор шахсни қўлга олишди, деб маълум қилди ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакили.
"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти "Тошкент" филиалининг Келес почта алоқа узели бошлиғи Бобурбек Ҳаким Эркинзода "Зангиота туман газ таъминоти" корхонаси назоратчисидан 3,5 минг доллар олаётганда ўз хонасида жиноят устида ушланди, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Товламачи назоратчига у коммунал тўловлар сифатида аҳолидан йиғган пулларни топширмаганлик учун прокуратурага хабарнома юбориш билан таҳдид қилган", деб маълум қилинди хабарда.
Сўроқ вақтида аниқланишича, аввалроқ Б.Ҳаким прокуратурага мурожаат қилиш таҳдиди билан гаров сифатида назоратчига тегишли "Спарк" машинаси ҳужжатларини эгаллаб олган. Аниқланган ҳолат бўйича тергов олиб борилмоқда, почта алоқа узели молия-хўжалик фаолияти текширилмоқда. Шундан кейин амалдорнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди