
Тошкент шаҳрининг Бунёдкор шоҳ кўчаси ва Муқимий кўчалари кесишмасида (“Новза” метро бекати ёнидаги чорраҳа) ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери янги транспорт ўтказмасини қуриш ишлари давом этмоқда, деб ёзади Кун.уз сайти.
Шу кунларда бу йўл лойиҳаси мутахассислари “Новза” метробекатидаги бўлажак транспорт ўтказмаси учун пиёдалар ўтиш кўпригини қуришни бошлашди.
Янги олти қаторли йўл ўтказгичнинг умумий узунлиги 600 метр бўлади. Қурилиш қачон тугалланиши ҳозирча аниқ эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар