37 518
Фарғоналик тадбиркор донаси 1500 долларлик туяқуш боқмоқда, ҳар биридан йилига 80-100 жўжа!
Фарғона вилояти Риштон туманидаги “STRAUS FARM” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида маҳаллий шароитда туяқуш боқиш йўлга қўйилган. Бу ҳақда “Vodiymedia” хабар қилади.
Ўтган йили ташкил этилган мазкур корхонага 306 минг доллар эвазига хориждан 200 бош Африка туяқуши келтирилиб, замонавий инкубаторлар ташкил этилган ва туяқуш жўжаларини очириш йўлга қўйилган эди. 16 гектарга яқин ер ажратилиб, туяқуш боқиш учун керакли майдон ва ўтлоқлар барпо этилди.
Айни пайтда бу ерда 120-150 килограмм вазнга эга ва йилига 80-100 донадан жўжа очадиган туяқушлар парваришланмоқда. Баҳор ойларидан туяқуш жўжаларини очириш бошланади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, туяқуш 4 йилда репродуктив ёшга етади ва паррандачиликда бундай қушлар “Бридер” деб юритилади. Уларнинг ўртача тухум қўйиш ёши 10-15 йил, зотдор туяқушлар 40 йил давомида тухум қўяверади. Битта туяқуш 10-12 йил давомида қўйган тухумдан чиққан жўжа гўшти ўртача 72 тоннага етиши мумкин.Туяқуш боқишни йўлга қўйиш оилалар учун ҳам қулай ва даромадли бизнеслардан биридир. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди