2016 йилда лицензиясиз йўловчи ташиган автотранспорт эгалари жами 26,6 млрд сўм миқдорида жаримага тортилди, деб хабар қилади Sof.uz сайти.
Молиявий жарималар солиқ органларига топширилган 21721 дона баённомалар асосида қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, лицензиясиз йўловчи ташиганлик учун жисмоний шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 дан 100, юридик шахслар учун эса 50 дан 150 баробаригача жарима солинади. Агар бу ҳолат қайта такрорланса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Агентлик маълумотларига кўра, марказий аппарат ва ҳудудий бўлимлар томонидан лицензия талаб ва шартларини бузганлиги учун 374 та корхоналарга тегишли 487 та лицензиянинг амал қилиш муддати 10 иш кунига тўхтатилган. Шу билан бирга, суд қарорларига асосан 128 та ташкилотнинг 150 та лицензияси 10 иш кундан ортиқ муддатга тўхтатилган ва 21 та корхонанинг 23 та лицензияси тугатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди