— Янглишмасам, ўтган асрнинг 87-йили эди, — деб ҳикоя қилади қашқадарёлик кекса муаллим Эгамберди ота Худойбердиев дея унинг сўзларини келтиради "Дийдоразиз".
— Биласиз, элимиз кўп фарзандли. Ҳар йили ўғил уйлантиради, қиз чиқаради. Янги оилалар кўпайган сари уларни уй-жой билан таъминлаш оғир муаммо бўлиб бораётганди. Ҳаммаёқ пахта. Бир қарич ер бўлса ҳам пахтага ажратилар, уй-жой қуриш учун эса умуман берилмасди.
Ўша кезлар қишлоғимиздаги серфарзанд аёллар ер сўраб, туман раҳбарига чиқишади. Шўро замони эмасми, раҳбар уларни хонасидан қувиб чиқариб, «ҳадеб туғаверасизларми», дея ҳақорат ҳам қилади.
Ноҳақликдан алам ютиб, кўнгли вайрон бўлган аёллар вилоят раҳбари Ислом Абдуғаниевичга арз қилишади. Қарангки, муаммо тез ўрганилиб барча раҳбарлар иштирокида муҳокама қилинади. Ер сўраб мурожаат қилган аёлларнинг арз-додига тўғри баҳо берилади. Вилоят раҳбари адолатли талабни қаноатлантириш учун кўрсатма беради. Ва қалбида фарзандлари бахти учун ҳақиқатни айтишдан чекинмаган ана шу мунис ва мушфиқ аёлларга, улар тимсолида бутун миллатимиз оналарига нисбатан буюк меҳр уйғонади.
Бу воқеани тилга олганимиз боиси шундаки, ўшанда, гарчи муаммога бир қишлоқ мисолида ечим топилган бўлса-да, у тарихнинг ғоят муҳим бурилиш палласида бутун мамлакат миқёсидаги ўта кескин муаммоларни ҳал қила оладиган ислоҳотларга туртки берганига эндиликда ҳаммамиз гувоҳмиз. 1989 йил 17 августда Ислом Каримов бошчилигида республика ҳукуматининг шу масалага бағишланган йиғилиши ўтказилиб, «Қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъминлаш, уларга якка тартибда уй-жой қуриш учун барча шарт-шароитларни яратиб бериш ҳақида» қарор қабул қилинади.
Ушбу тарихий ҳужжатда қишлоқда яшовчи ҳар бир оилага ўртача 25 сўтихдан ер ажратиб бериш ва томорқа майдонларини қарийб 4,5 баробар кўпайтириш кўзда тутилган эди.
Бу тарихий қарор боис ҳақиқатдан ҳам халқимизнинг елкасига офтоб тегди. Куни кеча шу воқеаларни яна бир бор эслаган Эгамберди ота: «Юртимизнинг бугунги куч-қудрати, қут-баракамиз, турмушимиз файзи, барча ободликлар эл-улус манфаатини кўзлаган шундай ислоҳотларнинг шарофатидан», дейди.
Амир Худоойберди
Давоми бор… “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди