
Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтиш учун сохта никоҳ тузиш ҳолатлари фош этилди, дейди "Дийдоразиз" сайти “XXI аср” газетаси берган маълумотга асосланиб. Бу борада статистик рақамлар келтирилмаган, аммо синовдан ўтган схемага аниқлик киритилган.
Бунга кўра, Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга эга аёл вилоятлик эркак билан никоҳдан ўтади. Вилоятлик эркак аёл орқали доимий пропискага эга бўлгач, жуфтлик ўзаро ажрашади.
Газета Тошкент шаҳрида кейинги йилларда ажрашишлар кўпайганига бу каби сохта никоҳлар ҳам сабаб бўлганини ёзади. Хабар қилинишича, пойтахтда доимий рўйхатдан ўтиш мақсадида тузилаётган сохта никоҳларнинг олдини олиш мақсадида амалий ишлар қилиняпти. Жумладан, Тошкент шаҳри ёки вилоятида доимий рўйхатга қўйилган эр ёки хотин никоҳ қайд этилганидан бир йил ўтмасдан ажрашса, доимий рўйхатдан чиқарилиши қонунийлаштирилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.