Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг 27 январдаги қарори билан ҳукуматнинг 2016 йил 22 сентябрдаги «Ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича замонавий корхоналарни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Тузатишларга кўра, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қуввати 30 минг м³ га тенг бўлган корхона ташкил этилади.
Объектни ишга тушириш муддати — 2017 йилнинг тўртинчи чораги. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг