11 февралдан Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда. Qalampir сайти ёзишича, 10 февраль куни кечаси мамлакатимиз бўйлаб қор ёғади.
11 февраль куни Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан қор ёғади. Ҳарорат кундузи 2 даража илиқ бўлса, кечаси 2 даража совуқ бўлади. 12-13 февраль кунлари ҳам қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилиб, ҳарорат кундузи 6 даражагача кўтарилади. Кечаси кутилаётган ҳарорат -4...-2 даража.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам 10 февраль кечаси қисқа муддатли қор ёғади. 11-13 февраль кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи -7...-5 даражагача тушади. Қорақалпоғистонда ҳарорат кечаси 18 даражагача совуқ бўлиши кутиляпти. Хоразмда эса кечаси 12 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида 11 февраль куни қор ёғади. Ҳарорат кундузи -2...+3 даража, кечаси -5...0 даража бўлиши кутилмоқда. 12-13 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 8 даражагача илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -2...+3 даража бўлиши кутилмоқда. 12 февраль куни ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 8 даражагача кўтарилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 11 февраль куни ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 2 даражагача совуқ бўлади. Кундузи эса 8 даражагача илиқ бўлади. 12 февраль куни ёғингарчилик кузатилмайди.
Дам олиш кунлари Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 10 даражагача илиқ бўлади, кечаси эса -5...0 даража бўлиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар