Андижон вилояти, Бўз туманидаги собиқ Болалар сиҳатгоҳи биноси 2015 йилда “Элга хизмат” масъулияти чекланган жамиятига “ноль” қийматида берилганди. Амалдаги қонунчилик асосида 2016 йил декабрь ойида нураб бораётган ушбу бино изланувчан тадбиркор Ботиржон Қодировга берилди. Унинг раҳбарлигидаги “Сайёра фаввораси” МЧЖ томонидан таклиф этилган саноатни ривожлантиришга хизмат қилувчи фабрика лойиҳаси мутахассислар томонидан маъқулланди, дея хабар берди "telegraf.uz" сайти.
Айни кунларда “Аброр файз” қурилиш корхонаси ишчилари жадал иш олиб бормоқда. Фойдаланилмай турган 8 минг 600 кв. метр майдонда металконструкция усулида замонавий бино қад ростламоқда. Жуда қисқа вақтда қурилиш майдони тўла текисланди, дастлабки бетонлаш ишлари амалга оширилди. Маъмурият биноси қурилиши ва атрофни бетон деворлар билан ўраш ишлари ҳам қизғин. Бунинг учун МЧЖ томонидан 10 миллиард сўм маблағ сарфланмоқда.
Ўтган ҳафтада конструкция қурилиши бошланди. Бинонинг том қисми ва атрофи сендвич панели билан ўралади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ишнинг тезлигини ошириш билан бирга жаҳон тажрибасида синалган ишончли усул.
Ҳа, айни вақтда улкан қурилиш майдонига айланган бу жойда Мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрами арафасида замонавий фабрика ўз фаолиятини бошлайди. Швейцариянинг Ритр компанияси билан 10 миллион долларлик дастгоҳлар келтириш юзасидан шартонма имзоланган.
Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, 5.5 тонна пахта толасини қайта ишлаш имконияти яратилади. Ички бозордан ташқари йилига 12 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Келгусида шу ернинг ўзида тайёр маҳсулотлар яратиш ҳам режалаштирилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар