
13 февраль куни, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Кечаси 2-4 даража совуқ, кундузи 2-4 даража илиқ бўлади, деб ёзади Соф.уз сайти.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 10-15, Устюртда 15-20 даража, Хоразм вилоятида 7-12, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар