
Янги йил байрами муносабати билан Тошкент метрополитени иш тартибига вақтinchалик ўзгартиришлар киритилди. Мақсад — пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун янада қулай шароит яратиш. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
“Тошкент метрополитени” ДУК маълумотига кўра, 31 декабр куни соат 05:00 дан 1 январ куни 01:00 гача поездлар узлуксиз қатнашади. Бу йўловчиларнинг эркин ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш учун йўлга қўйилмоқда.
Қўшимча дам олиш кунлари даврида ҳаракат жадвали ҳам мослаштирилади: 2025 йил 31 декабр ҳамда 2026 йил 2 январ кунлари поездлар шанба жадвали бўйича юради. 2026 йил 1 январда эса метро якшанба жадвалига асосан ишлайди.
Шунингдек, 5 январ, душанба куни барча учун иш куни экани қайд этилди — метро ўша куни одатдаги иш кунлари жадвали бўйича хизмат кўрсатади. Метрополитен маъмурияти йўловчилардан жадвалдаги ўзгаришларни инобатга олиб, сафарларини олдиндан режалаштиришни сўради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.