Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойининг дастлабки ўнкунлигида Россияга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига таяниб Кун ёзмоқда.
«Ўзбекистон президентининг Москвага ташрифи апрель ойининг биринчи декадасига мўлжалланмоқда. Тахминан бу ташриф 5 апрель куни амалга оширилади, аммо бу маълумот ҳали расман тасдиқланмади», — деган манба.
Унинг қайд этишича, ҳукуматлараро комиссия мажлиси 15 февраль куни бўлиб ўтади ва унда Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари кўрилади.
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан музокаралар ўтказишдан ташқари, Давлат думаси вакиллари билан ҳам учрашади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи ярмида Нурсултон Назарбоевнинг таклифи билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга сафар қилиши ҳам режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди