17:38 / 15.02.2017
6 459

Ўзбекистон ва Корея Республикаси телерадио соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Ўзбекистон ва Корея Республикаси телерадио соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи

14-февраль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича Вазирликда Корея Республикаси телерадиоузатиш ва алоқа Қўмитаси раиси ўринбосари Ким Же Хонг билан учрашув бўлиб ўтди, деб ёзди Кун нашри.

Учрашувда меҳмон телекоммуникациялар ва телерадиоузатув соҳасининг ривожи, жумладан Ўзбекистонда рақамли телеузатиш тизимини амалга татбиқ этиш бўйича лойиҳалар билан таништирилди. Мулоқот давомида ҳар икки томонни қизиқтирувчи йўналишлар бўйича ҳамкорлик ҳақида ҳам фикр алмашилди.

Корея Республикаси телерадиоузатув ва алоқа қўмитаси давлат органи ҳисобланиб, телерадиоузатув ҳамда телекоммуникациялар соҳасини тартибга солишга масъул саналади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Корея Республикаси телерадио соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи