9 460
Миллий хавфсизлик хизмати Суд департаменти ходимини 5 минг доллар пора билан ушлади
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимлари билан ҳамкорликда пул эвазига суд органига ишга жойлаштиришни ваъда берган товламачини қўлга олишди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон хабар бермоқда.
Тошкент шаҳри Олмазор тумани суд ижрочилари бўлимининг жамоатчи ёрдамчиси Муроджон Миранваров фуқаролардан бирини шу бўлимга суд ижрочилигига ишга жойлаштиришда ёрдам беришини айтиб ундан 5 минг доллар сўраган.
"Муроджон Миранваров сўралган пулни олаётган вақтда қўлга олинди. Товламачи дастлабки терговда айбига иқрор бўлмади. Бироқ рад қилиб бўлмайдиган далиллар кўрсатилганидан сўнг у айбига тўлиқ иқрор бўлди", — деди Миллий хавфсизлик хизмати вакили.
Унга нисбатан Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов доирасида Миранваровнинг шерикларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди