14 февралдан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси учиш таркиби ва борткузатувчилар учун махсус либослар дизайни ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилди, деб ёзади Кун нашри.
Танловда турли мулк шаклига эга ташкилот, фирма ва компаниялар, жумладан кийим-кечак дизайнини 5 йилдан кам бўлмаган муддатда тайёрланган ва ишлаб чиқарган кичик ва ўрта бизнес корхоналари иштирок этиши мумкин.
Даъвогарлар танловда фақатгина битта мурожаат билан иштирок этишлари мумкин. У мустақил равишда ёки кийим-кечак дизайни ишлаб чиқиш ва тайёрлашга ихтисослашган бошқа компаниялар билан консорциумда топширилиши мумкин.
Танлов иштирокчилари юридик шахслар сифатида рўйхатдан ўтказилиши ҳамда ушбу хизмат турини кўрсатиш бўйича тегишли ҳуқуққа эга бўлишлари керак.
Танловга таклифлар иккита конвертда, унинг битта нусхаси рус тилида бўлгани ҳолда қабул қилинади.
Таклифлар 2017 йилнинг 20 март куни 17:00гача қабул қилинади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди