Ўзбекистон президентнинг “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида тузилган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташкил қилинди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Бу муассаса “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида пайдо бўлади.
Бу ташкилот миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси негизида бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинди.
"Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун тўланадиган давлат божи ажратмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва даромадларидан ажратмалар Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси даромадларининг манбалари этиб белгилансин, Жамғарма маблағлари “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси таъминотига, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизими муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин", дейилади фармонда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»