date
views 11 452

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 15 февраль кунги фармони асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди. Кун нашри ёзишича, фармон асосида Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги 2004 йилнинг сентябридан буён Маданият ишлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси негизида фаолият юритиб келаётганди.

Маданият вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазир, биринчи ўринбосар ва вазир ўринбосарлари бўлади.

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси марказий тузилмаси эса раис, биринчи ўринбосар ва раис ўринбосарларидан иборат бўлади. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси директори раис ўринбосарларидан бири ҳисобланади.

Маданият ва спорт ишлари вазирлигига 2015 йилнинг ёзида Аҳмедов Баҳодир Мажидович раҳбар этиб тайинланганди. Энди унинг янги ташкил этилган вазирликда қолиш-қолмаслиги бўйича ҳозирча маълумот йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Маданият ва спорт ишлари вазирлиги иккига ажратилди