date

Ҳайит арафасида хушхабар: 8 минг нафар болага 200 доллардан маблағ ажратилди

Ҳайит арафасида хушхабар: 8 минг нафар болага 200 доллардан маблағ ажратилди

Шавкат Мирзиёев иштирокида Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим таклифлар кўриб чиқилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда 8 минг нафардан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандларига 200 АҚШ долларидан маблағ ажратилади. Ушбу пуллар уларнинг омонат ҳисобварақларига ўтказиб берилади.

Шунингдек, ҳайит муносабати билан соғлиқни сақлаш йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар режалаштирилган. Жумладан, 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказиш, минглаб онкологик ва гематологик беморларни даволаш ҳамда камида 350 нафар беморга жигар ва буйрак трансплантацияси харажатларини қоплаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 500 та масжидда таҳоратхоналар қуриш ва таъмирлаш, қабристонларни ободонлаштириш, эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳам режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирлар “Вақф” хайрия жамоат фонди орқали ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан амалга оширилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳайит арафасида хушхабар: 8 минг нафар болага 200 доллардан маблағ ажратилди