23:33 / 17.02.2017
7 300

Тошкент ИИББ сайти ишга тушди

Тошкент ИИББ сайти ишга тушди

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси guvd.uz манзилида фаолият олиб юритувчи сайтини ишга туширди. Миллий домен зоналари маъмурияти маълумотига кўра, домен жорий йилнинг январь ойида рўйхатга олинган, деб ёзмоқда Газета.uz нашри.

Сайтдаги ягона тўлдирилган жой ИИББ бошлиғининг виртуал қабулхонаси ҳисобланади. Асосий саҳифа ва «Биз ҳақимизда» бўлими ҳозирча бўш. Сайтда бошқарма раҳбарияти тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Статистика 0 та қабул қилинган ва 0 та қайта ишланган мурожаатни кўрсатмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Тўлаган Абдуллаевнинг ЎзАда эълон қилинган мақоласида келтирилишича, «фуқароларга пойтахт ички ишлар органлари фаолиятига оид масалалар, муаммолар юзасидан ариза, шикоят ёки таклифлар билан бош бошқарма раҳбарига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти яратилди».

Мақолада келтирилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан 9 февралда ички ишлар органлари вакиллари билан бўлиб ўтган йиғилишда кўтарилган масалалар барча ички ишлар органларида кенг муҳокама қилинди.

«Президентимизнинг ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини „Жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни“ деб эълон қилиш ҳақидаги таклифи ходимларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда», — деб таъкидлайди ИИББ вакили.

Унинг сўзларига кўра, «жиноятлар муҳокамасини ташкил этиш, тарғибот-ташвиқот учрашувлари, йўл-ҳаракат хавфсизлиги профилактикаси бўйича рейдлар, ёнғин хавфсизлиги профилактикаси тадбирлари белгилаб олинди».

«Интернет-кафелар ва тунги клубларда профилактик рейдлар, паспорт-виза тартиботини таъминлаш, гиёҳвандлик ва бошқа иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирлари шакллантирилди», — деб хабар қилди Тўлаган Абдуллаев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент ИИББ сайти ишга тушди