Тошкент шаҳридаги ҳар бир оилавий поликлиникага 4 донадан Damas русумли автомашиналар ажратилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган брифинг вақтида шаҳар аёллар қўмитаси раҳбари, ҳоким ўринбосари Фарида Абдураҳимова маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри.
Брифинг шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг «Тошкент шаҳрида Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига бағишланган.
«Газета.uz» маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон пойтахтида 60та оилавий клиника мавжуд. Яқин вақтлар ичида бу клиникаларга ҳокимият томонидан 2тадан автомашина берилади, яна иккитаси эса йил охирига қадар етказилади.
«Бу автомобиллар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тизимини сезиларли даражада яхшилайди, шифокорлар куннинг исталган вақтида чақирув бўйича беморнинг хонадонига бора олишади», — дея қайд этган Абдураҳимова.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини кескин танқид қилганди. Бунга жавобан Соғлиқни сақлаш вазири муаммоларни ҳал қилиш учун чора-тадбирлар кўрилишини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди